Флешкани «еб юборгани» айтилган Иштихон ҳокимлиги матбуот котибига ҳайфсан берилди
Флешкани «еб юборгани» айтилган Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг раҳбарига ҳайфсан жазоси берилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 16 июнь куни Иштихон туманидаги бозорда юзага келган ёнғин тафсилотларини ёритиш бўйича ҳокимлик ахборот хизмати ва журналист билан боғлиқ ҳолат Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда АОКА ҳудудий бошқармаси томонидан иккала томон иштирокида ўрганилган.
«MY5» телеканали мухбири Отажон Раббонақулов ва ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Илҳом Бобоевнинг фикрлари, важлари эшитилган.
Қайд этилишича, Илҳом Бобоев ёнғин бўлган жой хавфли ҳолатда эканлигини инобатга олиб, ёниб кетган устунлар одамлар устига қулаши мумкин, деган хавотирда фуқаролар тарқалгандан кейин тасвирга оласизлар, деб журналистдан камерани ўчириб туришни сўраганлигини билдирган.
Матбуот котиби камера хотира картасини (флешка) олмаганлигини, ютиб юбормаганини, бу гаплар асоссиз эканлигини билдирган. Бироқ, «тасвирга олманглар, одамлар тарқалсин кейин ташкиллаштириб бераман», деб, операторга айтиб, камерага тегинганини айтган.
«My5» телеканали мухбири Отажон Раббонақулов бошида туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари тасвирга олишга қаршилик кўрсатганини, кейин мухбир туман ҳокими ва бошқа бир қатор фуқаролардан интервью олганини билдирган. Унинг айтишича, Илҳом Бобоев билан бозор ҳудудини бирга (бошқа фуқаролар иштирокисиз) тасвирга олишган. Камера хотира картасини (флешка) матбуот котиби ютиб юборганини ўз кўзи билан кўрмаган, балки бу ҳақда бошқалардан эшитган.
У ўзи тайёрлаган лавҳада ҳам ва бошқа нашр мухбирлари билан суҳбатда ҳам хотира картаси ютиб юборилди, деган гапни гапирмаганини баён этган.Ўрганиш якунида иккала томонга ҳам қонунчилик талаблари ва тартиб-қоидалар тушунтирилган.
Таъкидланишича, Иштихон туман ҳокимининг 2021 йил 16 июндаги фармойиши билан Илҳом Бобоевга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
«My5» телеканали мухбири Отажон Раббонақуловга эса телеканал мулкига зиён етказилганлиги важи бўйича асос мавжуд бўлса, судга мурожаат қилиши зарурлиги тушунтирилган. Мухбир камера бузилгани ҳолати бўйича судга мурожаат қилмаслигини, даъвоси йўқлигини билдирган.
P.S. «My5» телеканали мухбири Отажон Раббонақулов таҳририятга мурожаат қилиб, бугунги учрашувда Илҳом Бобоев «Хотира картасини олмаганман», деб нотўғри гапирганини билдирди. Унинг айтишича, кеча Илҳом Бобоев хотира картасини олгани учун ундан узр сўраб, картани йўқотиб қўйганини айтган. Шу жараён видеотасвирга олиниб телеканалнинг хабарлар дастурида эфирга узатилган.
Мавзуга оид
14:03 / 05.09.2024
Самарқандда тез ҳаракатланган “Ласетти” туфайли ота ва унинг 13 ёшли ўғли ҳалок бўлди
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
23:13 / 17.07.2024