Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМга қабул жараёни 20 июнь куни бошланади
Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.
Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.
Шавкат Мирзиёев бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берган.
Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бу йил илк марта 9та нодавлат олийгоҳларда 22та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500та давлат гранти ажратилади.
Шунингдек, президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025