Фермернинг қаршилигига қарамай буғдойини ўрган ИИБ ходимининг ҳаракати текширилмоқда
Музработ туманидаги «Ханнаева Айсаат» ф/х бошлиғи Ойсоат Ханнаева ижтимоий тармоқ орқали раҳбарларга мурожаат қилиб, ИИБ ходими Эргашев Тўра комбайнни бошқа ҳудудга олиб кетиш мақсадида 2 га ғаллани мажбуран ўрдирганини, конбайн буғдойни янчиб хирмонга зарар етказганини билдирган.
Ушбу ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, фермер режанинг 36 тоннасини бажара олмаган. Ўримнинг охирги куни 480 кг буғдой талон-торож қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Фермер тахминан 1,5 га майдондаги ғаллани ўрдиришга қаршилик қилган. Кечки соат 20:00ларда 1,5 га майдондаги ғалла ўрдирилиб, туман ғалла омборига топширилган.
Ҳолат юзасидан, Миллий гвардия томонидан МЖтКнинг 61-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.
Музработ тумани ИИБ ходими Тўра Эргашевнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан идоравий хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
19:05 / 14.10.2024
Собиқ ИИБ ходими умрбодга ҳукм қилинди. У уч кишини ўлдирган
11:29 / 19.07.2024
Наманганда пора билан “ўтириб чиқиб”, оқланган ИИБ ходими яна қамалди
18:01 / 26.06.2024