Ўзбекистон | 16:40 / 18.06.2021
2599
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда укасига тегишли фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Жиззах вилояти Зафаробод туманида укасига тегишли фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Зафаробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, укасига тегишли фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган А.Ж. ушланган.

Мазкур шахс укаси М.Ж. раҳбарлигидаги фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонини Ш.га фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 10 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид