Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фирибгар фуқароларни салкам 7 миллион сўмга «чув туширди»
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бераман деган фирибгар фуқароларни 6,8 млн сўмга чув туширди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Муҳиддин Маликовга таяниб ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, «права» олиб беришни ваъда қилган А.Ф. туманнинг Ғўроти қишлоғида яшовчи Б.Б.га ҳайдовчилик курсига ўқиши учун тўловларни ўзи амалга ошириб қўйишини айтиб, 1 млн 200 минг сўм пулларини ишлатиб юборган.
Бундан ташқари А.Ф. «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи фуқаролар — Ж.Г., Х.С.ларнинг 4 млн сўм пулини, Яша қишлоғида яшовчи Э.Н.нинг 1 млн 600 минг сўм пулини олиб, сарфлаб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг навбатдаги очиқ сайёр суд мажлисида ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг «б» банди (фирибгарлик) билан айбланган фуқаро А.Ф.нинг қилмиши кўриб чиқилган. Суд фирибгарга 2 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.
Мавзуга оид
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024