Ўзбекистон | 09:59 / 20.06.2021
25060
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 400дан, шифохоналардаги беморлар сони 3,6 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400дан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилиб, пандемия бошидан буён ҳолатлар сони 106 мингдан ошгани, 400га яқин бемор тузалгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 19 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106025 (+415) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 9 нафари Андижон вилоятида,
- 18 нафари Бухоро вилоятида,
- 16 нафари Жиззах вилоятида,
- 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 35 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 74 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 14 нафари Фарғона вилоятида,
- 11 нафари Хоразм вилоятида,
- 30 нафари Тошкент вилоятида,
- 182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
- Андижон вилоятида 24 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Жиззах вилоятида 41 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
- Наманган вилоятида 17 нафар,
- Сирдарё вилоятида 17 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
- Фарғона вилоятида 13 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 42 нафар,
- Тошкент шаҳрида 151 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101692 (+381) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3615 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022