Жаҳон | 19:28 / 21.06.2021
31287
1 дақиқада ўқилади

АҚШда авиаташувчи кема 18 тоннали бомбани портлатиш орқали синовдан ўтказилди

АҚШ геология хизматининг маълумот беришича, бомбанинг портлаши 3,9 магнитудали зилзила кучига тенг бўлган.

Фото: US Navy

Америка ҳарбийлари Флорида соҳиллари яқинида Жералд Форд (CVN 78) авиаташувчи кемасини синовдан ўтказиш учун портлаш уюштирди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, синов соҳилдан 161 километр узоқликда ўтказилган.

Оғирлиги 18 тоннали бомбанинг портлаши 3,9 магнитудали зилзила кучига тенг бўлди, деб маълум қилди АҚШ геология хизмати.

АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг хабарига кўра, авиаташувчи кема бомба портлашига дош бериб, синовдан муваффақиятли ўтган.

Мавзуга оид