Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди
Чирчиқ давлат педагогика институти ёки Тошкент давлат педагогика университетига икки нафар фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси Ш. Э. фуқаро Б. Т. ва Э. Ж.ларни ушбу институт ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
21:32 / 21.05.2025