Тошкент шаҳри «қизил», Тошкент ва Самарқанд вилоятлари «сариқ» ҳудудлар этиб белгиланди
Тошкент шаҳри «қизил», Самарқанд ва Тошкент вилояти «сариқ» ҳудуд этиб белгиланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:
- «Қизил» тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;
- «Сариқ» тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.
«Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли 28 июндан Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 28 июндан кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади.
Айни вақтда Тошкент шаҳридан чиқишга чекловлар йўқ.
Чекловлар дастлаб Ҳиндистонда тарқалишни бошлаган мутация - «Дельта»-штамми мамлакатга кириб келиши билан боғлиқ. Июнь ойининг иккинчи ярмида кунлик касалланиш ҳолатлари ошишни бошлаган, 24 июнь куни йиллик антирекорд қайд этилганди - 476 ҳолат. Шундан Тошкент шаҳрида 135 ҳолат, Тошкент вилоятида 49 ҳолат, Самарқанд вилоятида 89 ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022