Жамият | 16:00 / 26.06.2021
22065
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Кондиционерни қандай тўғри мослаш мумкин?

Техника сизга “сиз” деб мурожаат қилсин.

Фото: LG Electronics

Атрофда содир бўлаётган ҳар бир нарсани англаш доимо ёқимли. Ҳар куни дунё тезлик билан ўзгармоқда, янги технологиялар пайдо бўлмоқда, мулоқот қилишнинг янги услублари пайдо бўлмоқда ва барча соҳалардан хабардор бўлиш эса қийинлашиб бормоқда. Аммо янги технологиялар қанчалик мураккаб бўлмасин, асосийси – интерфейсни интуитив тушунишдир. Бирон бир қийин вазифани тасаввур қилиб кўринг: тан олишимиз керак, исталган натижага эришиш учун уни ўзи нима эканлигини, қай тартибда амалга ошириш лозимлигини тушунишимиз вазифани осонроқ бажаришимизга имкон беради.   

LG Electronics (LG) компанияси оддий ва қулай фойдаланиш учун мураккаб технологияларни яратади. Тахминимизча, бирон бир гаджетни ишлашида қанчалик катта сондаги турли микросхемалар ва бошқа компонентлар бириктирилиши ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди. Муҳими – натижа. Буни эса LG жуда яхши уддаламоқда.

Ҳар қандай техникани сотиб олаётганда биринчи навбатдаги мақсад – қулайлик, осон ишлатиш, фойда ва оддийлик. Бу барча афзалликлар сизларга техникани қандай созлаш, бошқариш, у билан қандай қилиб максимал даражада самарали ва фойдали ишлаш ҳақида оддий тушунча бериши мумкин.

LG компанияси совитиш ва иситишдан ташқари сиз нафас оладиган ҳавони тозаловчи кондиционерни яратди. Ҳаво тозаловчи функцияли LG DUAL COOL'да ақлли РМ 1.0 датчиги ўрнатилган бўлиб, у реал вақт режимида ҳаводаги 1 микрометргача бўлган ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини кузатиб боради. Ишончлилик ва чидамлилик мақсадида DUAL Inverter Compressor™ ўрнатилган бўлиб, компрессорга 10 йилгача кафолатланган хизмат қилиш муддатини беради. Икки томонлама инверторли компрессор туфайли кондиционер самарадорлиги ошган, яъни совитиш тезлиги 40 фоизга ортиб, энергия сарфлаш эса 70 фоизгача қисқарган.

LG DUAL COOL кондиционери ўз эҳтиёжларига қараб осон мослаша олади. Пультдан бошқара туриб, сиз турли иш режимларини танлашингиз мумкин. Масалан: қулай уйқу режими автоматик ҳолда 3 турли функцияларни созлаган ҳолда (тўғридан тўғри тушмайдиган ҳаво оқими/7 соатдан сўнг ўчиш/уйқу давомида майин шамол таратиш мантиғи) уйқу учун максимал қулай микроиқлимни таъминлаб беради; тезкор иситиш – тўрт томонлама автоайланиш атрофдаги муҳитни инобатга олган ҳолда ҳаво оқимини созлайди ҳамда яшаш жойларида илиқ ҳавони оптимал тақсимланиши ва тезроқ исишини таъминлаб беради; Jet Dry – намлиги юқори бўлган хоналарда майинликни таъминлаш ва ортиқча намликни йўқотиш учун ҳавони қуритишни асосий вазифага қўяди. Шунингдек, пульт орқали ҳаво оқими, мисол учун, ўйнаётган болаларга қарата йўналтирилмаслиги учун 6 даражали тўсқичларни бошқариш мумкин.

Юқоридагилардан ташқари, ҳаво тозаловчи функцияли LG DUAL COOL кондиционерини LG ThinQ технологияси орқали ақлли уйга улаш мумкин. LG компаниясининг ақлли уй технологияси унга уланган мосламаларни масофадан турган ҳолда бошқаришга имкон беради. Сизнинг эндиликда ёқиш/ўчириш, фильтр ҳолатини текшириш, ҳафта ичида иш тартибини дастурлаш (яъни сиз ҳафта давомида ҳар бир кун учун кондиционер қайси вақтда хонани иситиш ёки совитиш учун ёқилиши кераклиги бўйича аниқ параметрларни қўйишингиз мумкин) имконингиз бўлади. LG ThinQ иловаси сизнинг геомаълумотларингиз ҳамда OccuWheather'даги ҳаво ҳақидаги тахминлар асосида сизга совитиш ёки иситишни ёқиш шарт-шарт эмаслигини кўрсатади. Масалан, шаҳарда ҳаво ҳарорати юқори, тахминан нолдан 35°С юқорида бўлса, сизга қайтгунингизга қадар уйингиз муҳити шинам ва қулай бўлиши учун хонадаги кондиционерни совитиш режимига созлаш таклифи билан сизнинг телефонингизга эслатма келади. Шунингдек, сервис марказларига бормай ёки уйга мутахассис чақирмай ўз техникангизни диагностика қилиш имкони ҳам мавжуд.

Техникангиз сиз учун имкон қадар узоқроқ хизмат қилиши учун ҳар доимо маиший техникалар ишлатиш бўйича қўлланма ва тавсияларга амал қилинг.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид