«Қарор чиққанига уч йил бўлган» — Экоқўмита масъули Тошкентда урналар муаммоси ҳақида
Экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов нима сабабдан ҳамон чиқинди қутилари муаммоси ҳал этилмаганига изоҳ берди. У 2018 йилги қарорда назарда тутилган чиқинди қутиларини қўйиш механизми 3 йилдан бери амалга оширилмаётганини таъкидлади.
Кўчаларда ҳамон чиқинди қутилари билан боғлиқ муаммолар мавжуд: айрим жойларда улар етарли масофада жойлаштирилган бўлса, айрим ҳудудларда чиқинди қутиларидан асар ҳам йўқ. Бу борада муаммолар ҳамон мавжудлиги кўзга ташланмоқда.
28 июнь куни AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов чиқинди қутиларини жойлаштириш параметрларига оид саволга жавоб берди.
«Вазирлар Маҳкамасининг 787-сонли қарорида урна (чиқинди қутиси) қўйиш параметрлари кўрсатилган: ҳар 5-10 метрга, ким қўйиши кераклиги, қандай қўйиш кераклиги белгиланган.
Бу қарор 2018 йил чиққан, лекин бугунгача урна қўйиш механизми ечилгани йўқ. Учта қарор, иккита президент протоколига тушган бандлар масаласи ҳамон ечилмади. Нега? Қисман ечиляпти, лекин ҳаммаси бюджетга, суммага тақаляпти.
Мисол учун, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, бюджет ташкилотлари – шуларнинг ўзини таҳлил қилиб кўрдик, ҳаммасига 13 мингдан зиёдроқ контейнер қўйишимиз керак. Бу бюджет параметрларига қўйилган ҳолда, маблағ бюджетдан олиниши керак.
Ундан ташқари, пиёдалар йўлагига унинг эгаси урна қўяди, қайсидир дўкон бўлса ҳам дўконнинг эгаси қўйиши керак. Бу мажбурият бор ва унинг бажарилишини бизнинг инспекция назорат қилади.
Ушбу мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик бор. Ўтган ойнинг ўзида 40дан зиёд мансабдор шахсга нисбатан чоралар кўрилган. Тадбиркорларга ҳам урна қўйиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
14:50 / 25.10.2024