Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ғалла ўрадиган комбайн ёниб кетди
Қашқадарё вилояти Муборак туманида ғалла ўрадиган комбайн ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 июнь соат 15:18 ларда Муборак тумани Қорақум маҳалласи ҳудудининг очиқ ер майдонида ҳаракатланиб бораётган «КОСОНAГРОГЛОБAЛ» МЧЖга қарашли 2009 йилда ишлаб чиқарилган «Case – 5088» русумли ғалла комбайнида ёнғин юзага келган.
Соат 15:53 лар атрофида воқеа жойига Муборак тумани ФВБдан 1 та ва «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлими 24-Ёнғин қутқарув қисмидан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ўт ўчириш бўлинмалари соат 16.10 ларда тўлиқ ўчирган.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва у етказган моддий зарар ўрганилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Комбайн эса бутунлай яроқсиз ҳолга келган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025