Жамият | 08:47 / 30.06.2021
3477
2 дақиқада ўқилади

Навоийда такси ҳайдовчилари уларнинг қоидабузарлигини суратга олган икки фуқарони дўппослашди  

2021 йилнинг 29 июнь куни Хатирчи туманида таксичилик билан шуғулланувчи бир гуруҳ шахслар уларнинг қоидабузарлигини суратга олган фуқароларни дўппослаб, машинасига зарар етказди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ хабар қилди.

Маълум қилинишича, туманнинг Кўксарой маҳалласида яшовчи Ш.А. ва С.О. моддий манфаат илинжида туман марказида таксичилик билан шуғулланувчи шахсларнинг автомашиналарининг давлат рақамларини яширин равишда суратга олган. Таксичилик билан шуғулланувчи бир неча шахслар уларни кўриб қолиб, нима сабабдан суратга тушириб юрганини, бунинг учун уларга жарима белгиланаётганини маълум қилган.

Ш.А. ва С.О. машиналарнинг давлат рақамларини суратга туширмаганини айтиб, қилган ишларидан бўйин товлашган. Шундан сўнг ушбу шахсларни такси ҳайдовчилари уриб-дўппослаб, суратга олган телефон аппаратларини тортиб олишган ҳамда 85 Q 127 GA давлат рақамли «Spark» машинасига моддий зарар етказган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг барчаси туман ИИБга олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилган ва ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш хатлари олинган. Ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид