Жаҳон | 16:53 / 05.07.2021
9350
2 дақиқада ўқилади

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти матбуот эркинлиги душманлари рўйхатини эълон қилди

Рўйхатдан жой олганларнинг ўн тўққиз нафари “журналистика учун ёмон” деб таснифланган мамлакатлар раҳбарлари бўлса, ўн олти нафари “жуда ёмон” деб баҳоланувчи мамлакатларни бошқаради.

“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти матбуот эркинлигини оммавий равишда таъқиб қилаётган 37 давлат ёки ҳукумат раҳбарлари рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, уларнинг айримлари йигирма йилдан зиёд вақтдан бери фаолият юритмоқда, айримлари эса рўйхатга илк бор киритилди.

“Уларнинг барчаси цензурани бошқариш аппаратини яратиш, қамоққа олиш орқали матбуот эркинлигини оёқости қиладиган, журналистларни тўғридан тўғри ёки билвосита ўлдиришга ундаган давлат ёки ҳукумат раҳбарларидир”, дейилади ташкилот томонидан.

Рўйхатдан жой олганларнинг ўн тўққиз нафари ташкилотнинг матбуот эркинлиги харитасида қизил рангда – “журналистика учун ёмон” деб таснифланган мамлакатлар раҳбарлари бўлса, ўн олти нафари харитада қора рангда – “жуда ёмон” деб баҳоланувчи мамлакатларни бошқаради.

Собиқ иттифоқ мамлакатларидан ушбу рўйхатга Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов киритилган.

Мавзуга оид