Ўзбекистон | 10:05 / 05.07.2021
43730
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Бир кунда 4 бемор вафот этди, барча ҳудудларда касалланиш кўпаймоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 500га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 300дан ортиқ киши тузалгани, 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113072 (+475) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 26 нафари Андижон вилоятида,
- 27 нафари Бухоро вилоятида,
- 54 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Навоий вилоятида,
- 28 нафари Наманган вилоятида,
- 44 нафари Самарқанд вилоятида,
- 26 нафари Сирдарё вилоятида,
- 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 25 нафари Фарғона вилоятида,
- 15 нафари Хоразм вилоятида,
- 51 нафари Тошкент вилоятида,
- 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
- Бухоро вилоятида 44 нафар,
- Жиззах вилоятида 22 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
- Наманган вилоятида 26 нафар,
- Самарқанд вилоятида 68 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 40 нафар,
- Фарғона вилоятида 39 нафар,
- Тошкент вилоятида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109068 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022