Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Оскар» мукофоти соҳиби Владимир Меньшов вафот этди
Россиялик таниқли киноижодкор, режиссёр ва актёр Владимир Меньшов 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Мосфильм» хабар берди.
26 июн куни ижодкор коронавирус билан оғригани маълум бўлган ва у айнан шу касаллик асоратлари оқибатида вафот этгани айтилмоқда.
Меньшовга «Москва кўзёшларга ишонмайди» фильми шуҳрат келтирган. Унинг режиссёрлигидаги ушбу фильм 1981 йил АҚШ киноакадемиясининг «Оскар» мукофотига лойиқ кўрилган. Картина ўша йили хорижий тилдаги энг яхши фильм номинациясида ғолиб бўлган.
Меньшов актёрлик фаолиятида «Нофелет қаерда?», «Ночной дозор», «Дневной дозор», «Брежнев», «17-рақамли афсона» каби юзлаб фильмларда рол ижро этган. У ўзбек киносида ҳам кўриниш берган ва Зулфиқор Мусоқовнинг «Абдуллажон» фильмида генерал Нахлобучко образини ижро этган.
Мавзуга оид
20:37 / 03.03.2025
Фаластин кураши ҳақидаги «Бошқа ер йўқ» ҳужжатли филми «Оскар»га муносиб кўрилди
11:02 / 03.03.2025
«Анора» — «Оскар»нинг бу йилдаги асосий филми бўлди. Унинг режиссёри Шон Бейкер тўртта мукофотни қўлга киритди
11:13 / 12.03.2024
«Бу филм бўлмаслигини истардим» — Мариупол ҳақидаги ҳужжатли филм «Оскар» олди
08:38 / 11.03.2024