Ўзбекистон | 10:07 / 09.07.2021
32874
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна 4 киши коронавирус қурбони бўлди, пневмония ҳолатлари ҳам ўсмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 482 кишида коронавирус, 221 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115011 (+482) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 28 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 33 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 26 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 32 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент вилоятида,
  • 147 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 221 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 70 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Жиззах вилоятида 85 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 28 нафар,
  • Фарғона вилоятида 65 нафар,
  • Тошкент вилоятида 52 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110377 (+336) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 764 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид