Жамият | 12:01 / 09.07.2021
5940
2 дақиқада ўқилади

Сенатнинг янги қўмитаси ОАВ ва очиқлик бўйича илк йиғилишини ўтказди

Сенатда янги Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ташкил этилди. Қўмита экспертлар гуруҳи аъзолари тузилди ва илк танишув мажлиси ўтказилди.

9 июль куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлиси ўтказилди. Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда президентнинг 2021 йил 16 июндаги фармонида берилган топшириқлар ижроси таҳлили ҳамда қўмитанинг жорий йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси муҳокамаси ҳамда экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Қўмитанинг асосий йўналишлари этиб, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг юритиш, ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ёки ахборотларини эшитиб бориш белгиланди.

Унда қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва келгуси иш режалари муҳокамаси, шунингдек, қўмита таркибида жамоатчилик асосида соҳа мутахассисларидан таркиб топган экcпертлар гуруҳи шакллантирилди.

Бу гуруҳ аъзоларининг аксарияти мамлакатдаги етакчи ОАВ вакиллари, блогерлар, журналистлар ва юристлардан ташкил топган.

Мажлисда қўмитанинг 2021 йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Қўмита назорат таҳлил фаолиятини олиб бориш йўналишида Ўзбекистоннинг Интернет тезлиги бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, шунингдек, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, тезкорлиги шаффофлигини таъминлаш, аҳолининг Интернет тармоқлари орқали эркин ахборот олиш имкониятларининг ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахборотини эшитади. 

Мавзуга оид