Ўзбекистон | 17:59 / 09.07.2021
10987
1 дақиқада ўқилади

Сергей Лавров Тошкентга келади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган минтақавий конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келади.

Фото: Россия ТИВ матбуот хизмати

Конференция “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида бўлиб ўтади.

Россия ТИВ раҳбарининг конференцияда қатнашиши ҳақида РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид