Жаҳон | 12:32 / 10.07.2021
15139
2 дақиқада ўқилади

Анқаранинг тарихий эски шаҳар қисмига саёҳат (фото)

Ўқишдан бўш вақтларда шаҳар бўйлаб саёҳат қилишни ёқтираман. Туркиядаги саёҳатларим давомида қизиқарли кўринган жойлар ва ҳолатларни суратларга муҳрлайман, дея ҳикоя қилади UzbekLife колумнисти Музаффар Ҳабибуллаев.

Фото: UzbekLife

Навбатдаги саёҳатни Туркия пойтахти Анқаранинг тарихий эски шаҳар қисмига амалга оширдим. Анқаранинг энг муҳим тимсолларидан бири ҳисобланган Анқара қалъаси шу ерда жойлашган.

Қалъа милоддан аввалги VII асрда ҳукмдор Мидас томонидан барпо этилган, деган тахминлар мавжуд. Кўплаб талотўпларни бошидан кечирган қалъа бугунги кунга келиб, ички ва ташқи қисм ҳолида сақланиб қолган. Ўрта асрлар саёҳатчиси Авлиё Чалабийнинг ёзишича, қалъа 4 қават оқ тошлардан барпо этилган мустаҳкам иншоотдир. 

Анқара тепаликлар устига қурилган шаҳар. Шу сабабли гоҳ тепага чиқсангиз, гоҳ пастга тушишингизга тўғри келади. Биз ҳам «kaldırım» деб номланган тош сўқмоқлар бўйлаб юқорига чиқдик. Бу тош йўлаклар Усмонийлар даврида барпо этилган ва кейинчалик қайта таъмирланган.  

Йўл бўйлаб кичик дўконлар, қаҳвахоналар ва миллий устахоналарни учратиш мумкин. Бу объектларнинг барчасида миллий ўзига хослик ва турк маданиятининг гўзаллигини кўриш мумкин.  

Музаффар Ҳабибуллаев

UzbekLife’нинг Туркиядаги колумнисти

Мавзуга оид