Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистонга келади
Халилзод Қатар ва Покистонга ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.
Залмай Халилзод ташриф доирасида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида иштирок этади.
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод хорижий сафарини бошлади. У сафар доирасида Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар қилди.
"Тошкентда махсус вакил Халилзод минтақавий боғлиқлик бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкиллаштирилаётган халқаро конференцияда иштирок этади", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Халилзод Қатар ва Покистонга ҳам ташриф буюриши режалаштирилгани маълум қилинган.
2 июл куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатлар билан келгусидаги ҳарбий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилаётганини айтган. Ўзбекистонда Америка ҳарбий базаси тикланиши эҳтимоли ҳақида эса бу борада ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини билдирган.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши хабар қилинганди. Конференция 15-16 июл кунлари бўлиб ўтади.
Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:20 / 30.04.2025
ЎзМУдаги халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши муҳокама қилинди
20:23 / 14.02.2025
Мюнхенда хавфсизлик бўйича конференция бошланмоқда
12:55 / 09.12.2024
Тошкентда ислом тадқиқотлари бўйича Оксфорд маркази юбилейига бағишланган конференция ўтказилади
12:33 / 23.11.2024