Трамп 2024 йилги президент сайловларидаги иштироки бўйича қарор қабул қилди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги президент сайловларидаги иштироки бўйича қарор қабул қилди. У бу ҳақда Fox News телеканалида айтиб ўтди.
Бироқ Трамп “ўз сайлов кампаниясининг молиялаштирилишида муаммолар туғдирмаслик учун” қандай тўхтамга келганига аниқлик киритмаган.
“Ҳозирча қарорим ҳақида очиқчасига айта олмайман, чунки бу кампаниямнинг молиялаштирилишига таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ ўз жавобимни аниқ биламан”, деб айтган Трамп.
Собиқ президент муаммолар нимадан иборат эканини тушунтирмаган.
Аввалроқ Трамп ўз иштирокидаги анжуманлардан бирида президент лавозими учун яна бир бор курашиб кўриши мумкинлигини маълум қилганди. У Оқ уй учун кейинги президент сайловларида республикачи номзод ғалаба қозонишига ишонч билдирган.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Трамп АҚШ президентлари рейтингининг охирги ўринларидан жой олди: АҚШнинг 45-президенти рейтингда 41-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
15:51 / 14.04.2022
Байден ортидан Трамп ҳам Украинада тинч аҳоли ўлдирилишини геноцид деб атади
19:04 / 17.03.2022
Трамп Россиянинг Украинага кирганидан ҳайрон бўлганини айтди
21:10 / 09.02.2022