Ўзбекистон | 18:40 / 14.07.2021
5072
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Қизил китоб»га киритилган ноёб қушларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Самарқандда «Қизил китоб»га киритилган Ўрта Осиё тош қирғийи болаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 14 июль куни Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилган кузатув рейд тадбирлари жараёнида Самарқанд шаҳри «Мўлиён» МФЙда яшовчи фуқаро И.А. ноқонуний тарзда ноёб қушлар савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган.

Жумладан, у ҳозирги кунда «Қизил китоб»га киритилган 4 дона Ўрта Осиё тош қирғийи болаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган ва қушларни сотмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид