Ўзбекистон | 16:24 / 16.07.2021
4436
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қатар ва Италия ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

16 июль куни Тошкентда давом этаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон ибн Саад ал-Мурейҳий билан учрашди.

Вазирлик расмий вакилининг хабар беришича, суҳбат давомида умумий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов халқаро конференция доирасида Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано билан ҳам учрашув ўтказган.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Италия кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид