Ўзбекистон | 13:46 / 16.07.2021
1063
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларга имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Маълум бўлишича фирибгар бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, танишлари орқали Сергели тумани ҳудудидан имтиёзли нархларда уй олиб беришини айтиб  313,5 млн пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан маълум қилинди.

Департаментнинг М.Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Г.У. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали Сергели тумани ҳудудидан янги қурилган уйлардан имтиёзли нархларда уй олиб бериш эвазига ҳар биридан 850 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 313,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид