10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
Автомобил олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Истанбул шаҳрида қўлга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилинган.

Йирик автофирибгар Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида Истанбул шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1979 йилда туғилган Жаҳонгир Ҳасанбоев қўлга олинган. У автомобил олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.
Ҳасанбоев Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.
“Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади”, дейилади хабарда.
Жаҳонгир Ҳасанбоевнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
Олдинроқ Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:05 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

21:40 / 15.04.2025
Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025