Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жартепа» чегара постида кўп миқдордаги «Трамадол» тўхтатиб қолинди
Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара постида кўп миқдордаги «Трамадол» тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасининг Ургут тумани ҳудудида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган хориж фуқароси С.Б. «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ҳаракатланаётганда, унинг қўл сумкаси божхоначиларда шубҳа уйғотган.
Шу сабабли, С.Б.га тегишли бўлган қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Қайд этилишича, текшириш жараёнида С.Б. божхона назоратидан ўтиш пайтида оғзаки сўровларда маълум қилмаган, ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган кўп миқдордаги «Трамадол» гиёҳвандлик воситасини олиб кирмоқчи экани аниқланган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
00:18 / 18.01.2025
Қозоғистон ва Россия чегарасида жойлашган иккита назорат-ўтказиш пункти ёпилади
14:57 / 14.08.2024
Шоҳимардонга бориш янада осонлашди: “Фарғона” ва “Оқ қия” постлари 24 соатлик режимга ўтди
17:06 / 02.11.2022
Тожикистон билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости вақтинчалик ёпилади
16:42 / 17.02.2021