Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Россия чегарасида жойлашган иккита назорат-ўтказиш пункти ёпилади
«Алимбет» ҳамда «Сирим» назорат-ўтказиш пунктларида 2025 йил 1 февралдан бошлаб реконструкция ишлари олиб борилади. Қозоғистон томонига кўра, реконструкция жараёнлари 16 ой давом этади.
Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларида жойлашган «Алимбет» ҳамда «Сирим» назорат-ўтказиш пунктлари реконструкция ишлари олиб борилиши сабаб вақтинча ёпилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қозоғистон Транспорт вазирлигининг Автомобил транспорти ва транспорт назорати қўмитасига кўра, мазкур назорат-ўтказиш пунктлари 2025 йил 1 февралдан бошлаб 16 ой муддатга ёпилади.
«Миллий ташувчилардан халқаро юк ташувларини амалга оширишни режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
«Росгранстрой» маълумотларига кўра, «Сагарчин—Жайсан» ва «Илек—Оқсой» чегара ўтиш жойлари учинчи давлатлар транспорти учун очиқ қолади.
2024 йил ноябрда Россия ва Қозоғистон чегарасида юк ташувчи машиналар тирбандлиги юзага келганди. Таъкидланишича, бунга Хитой товарларининг РФга қўшни давлат орқали ташувлари ортгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, қозоғистонлик божхоначилар деярли ҳар бир транспорт воситасини кўздан кечиради, бу эса уларнинг чегара пунктида тўрт кунлаб қолиб кетишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025