Ўзбекистонда яна 500дан ортиқ кишида коронавирус, 400дан ортиқ кишида пневмония аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 507 нафар, пневмония қайд этилганлар сони эса 436 нафарга етгани, яна уч киши касаллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 17 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119388 (+507) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 13 нафари Бухоро вилоятида,
- 55 нафари Жиззах вилоятида,
- 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 16 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 45 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 41 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 38 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 55 нафари Тошкент вилоятида,
- 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 436 нафар кишида пневмония аниқланди.
Пневмония ва коронавирусдан шикастланиш ҳолатлари биргаликда (+943) пандемия бошидан буён навбатдаги энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда. Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 17 июль куни қайд этилган - кунлик касалланиш ҳолатлари сони 917тага ошганди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 44 нафар,
- Андижон вилоятида 51 нафар,
- Бухоро вилоятида 45 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
- Навоий вилоятида 15 нафар,
- Наманган вилоятида 35 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
- Фарғона вилоятида 32 нафар,
- Хоразм вилоятида 36 нафар,
- Тошкент вилоятида 47 нафар,
- Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 114303 (+478) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 796 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022