Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
160 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари давлат реестридан чиқарилади
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, уч йилдан бери фаолият юритмаётган, солиқ қарзига эга бўлмаган ёки солиқ қарзи 1 млн сўмдан кўп бўлмаган тадбиркорлик субъектлари давлат реестридан чиқарилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш тўғрисида”ги 446-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини марказлашган тарзда ягона қарор билан соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш белгиланди.
Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига тақдим этадиган рўйхатга асосан, уч турдаги тадбиркорлик субъектлари давлат реестридан чиқарилади:
- фаолият кўрсатмаётган;
- солиқ қарзига эга бўлмаган;
- солиқ қарзи 1 млн сўмгача бўлган.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, Солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан ўтказилган инвентаризацияда, солиқ қарзига эга бўлмаган, уч йилдан ортиқ фаолият кўрсатмаётган 76 898 та (52 332 ер майдони мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари) ва солиқ қарзи 1 млн сўмгача (жами 16,9 млрд сўм) бўлган 83 350 та (58 129 таси фермер хўжаликлари) тадбиркорлик субъектлари аниқланган.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ, жами 160 248 та тадбиркорлик субъекти давлат реестридан чиқарилади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025