Ўзбекистон | 10:36 / 20.07.2021
46356
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда 2021 йилги янги антирекорд яна янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 658 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 465 нафарга ошгани, яна 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120631 (+658) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 17 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 67 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 38 нафари Наманган вилоятида,
  • 63 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 62 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 54 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 65 нафари Тошкент вилоятида,
  • 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 465 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бу кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари (+1123) бўйича навбатдаги антирекорддир. Бундан аввалги антирекорд 19 июль куни қайд этилган, бир кунда 585 кишида (ундан олдингиси 20 июнь куни - 546 ҳолат) COVID-19, 462 кишида пневмония (жами +1047) тасдиқланганди. 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
  • Андижон вилоятида 57 нафар,
  • Бухоро вилоятида 43 нафар,
  • Жиззах вилоятида 50 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
  • Навоий вилоятида 29 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 94 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 71 нафар,
  • Фарғона вилоятида 50 нафар,
  • Хоразм вилоятида 34 нафар,
  • Тошкент вилоятида 53 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.

Айни вақтда шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 4,3 мингдан ортиқ.

Мавзуга оид