Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар ҳокимиятни эгалласа, Афғонистон қувғинди давлатга айланади – Блинкен
Афғонистондаги ҳокимиятни “Толибон” ҳаракати эгалласа, мамлакат қувғунди давлатга айланади ва халқаро кўмакдан маҳрум бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен MSNBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Блинкеннинг таъкидлашича, Вашингтон толибларнинг охирги ҳаракатларидан ташвиш билдирмоқда. Ушбу ҳаракатлар “Толибон” Афғонистондаги ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниши мумкинлигини кўрсатмоқда.
“Агар бу юз берса, Афғонистон қувғунди давлатга айланади. У ўзи излаётган ва “Толибон”нинг айтишича, эҳтиёж сезаётган ёрдамни олмайди”, деб айтган АҚШ давлат котиби. Унинг таъкидлашича, Афғонистондаги ихтилоф ҳарбий ечимга эга бўла олмайди ва АҚШ “унга чек қўйиш устида ишламоқда”.
Афғонистондаги вазият мамлакатдан АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилиши бошлангандан кейин кескинлашди. “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, ҳаракат ҳозирда Афғонистоннинг 90 фоизга яқин чегарасини назорат қилмоқда. Бироқ Афғонистон мудофаа вазирлигида бу баёнот “ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ташвиқот” деб аталмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025