Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғбек Рашидов – Олимпиада чемпиони!
Ўзбекистонлик таэквондочи илк марта Олимпиадада олтин медалга эга чиқди. 19 ёшли Улуғбек Рашидов финалда буюк британиялик рақибини мағлуб этди.
-68 кг вазн тоифасида Олимпиадага келган ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда олтин учун кечган баҳсда Буюк Британия вакили Бредли Синденга қарши даянга чиқди.
Улуғбек Рашидов дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди (13:8). Иккинчи раундда тенг кураш кузатилди (5:6). Учинчи раунд эса ўта ҳаяжонли кечди ва устунлик британиялик спортчи томонига ўтиб кетди, аммо сўнгги сониялардаги ҳаракатлари эвазига устунликни ўзига қайтарган Ўзбекистон вакили 34:29 ҳисобида ғалабага эришиб, олтин медални ўзиники қилди.

Бу Ўзбекистон делегациясининг Токио Олимпиадасидаги илк медали бўлди.

Маълумот учун, Улуғбек Рашидов дастлабки босқичда малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. Чорак финал йўлланмаси учун жангда эса 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори, шу вазн тоифасининг биринчи рақамли вакили бўлиб турган жанубий кореялик Ли Де Ҳунни қўшимча вақтлардаги олтин очколар орқали мағлуб этиб (21:19), уни турнирдан чиқариб юборди. Чорак финалда эса эронлик Мирҳошим Ҳуссайни устидан ғалаба қозонди (34:22). Финал йўлланмаси учун жангда Босния ва Герцеговина вакили Нежад Ҳушич осонлик билан таслим этилди (28:5).
Мавзуга оид
22:27 / 04.12.2024
Улуғбек Рашитов жаҳоннинг 2024 йилдаги энг яхши таэквондочиси бўлди
20:07 / 08.08.2024
Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди
08:05 / 21.06.2024
Ўзбекистон таэквондо миллий жамоаси Олимпиадада илк бор 5 спортчи билан қатнашади
19:17 / 27.09.2023