Ўзбекистон | 10:12 / 30.07.2021
30465
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари 1400дан юқори, актив кейс 12 мингга яқин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 546 кишида пневмония аниқлангани, 7 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 (+897) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 95 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 92 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 82 нафари Фарғона вилоятида,
  • 36 нафари Хоразм вилоятида,
  • 114 нафари Тошкент вилоятида,
  • 135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди. Шу вақтгача пневмония қайд этилганлар сони 9798тага етган. Шундан 3 мингдан ортиқ бемор соғайган, 63 бемор вафот этган.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткич (+897) ҳисобланади, пневмония ҳолатлари қўшилган ҳолатда ҳам мутлақ антирекорд (жами +1443). Бундан аввалги антирекорд 29 июль куни қайд этилган, 879 кишида коронавирус, 529 кишида пневмония аниқланганди (+1408).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
  • Наманган вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 75 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 49 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
  • Фарғона вилоятида 67 нафар,
  • Хоразм вилоятида 49 нафар,
  • Тошкент вилоятида 72 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.

Айни вақтда шифохоналарда коронавирус ва пневмония ташхиси қўйилган 12 мингга яқин бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид