Ўзбекистон | 07:25 / 30.07.2021
2037
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича 1960 ўринли шифохона ташкил этилган
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича 1960 ўринли, 12 та махсус ихтисослашган шифохона ташкил этилган. Коронавирусга чалинган беморлар учун яна 4 млрд 631 млн сўм ажратилди. Бу ҳақда вилоят ССБ бошлиғининг ўринбосари Феруза Раҳматуллаева брифинг вақтида маълум қилди.
Шунингдек, коронавирус касаллигини даволашга мўлжалланган шифохоналарда кислород станцияларини монтаж қилиш ва қўшимча кислород нуқталарини ўрнатиш мақсадида 1 млрд 128 млн сўм қўшимча маблағ ажратилди.
Ҳозирда шифохоналарда 5221 нафар тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Улардан, шифокорлар 830 нафарни ва ўрта тиббиёт ходимлари 4391 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда 2424та хонадонда 11 186 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинган.