Жаҳон | 15:54 / 07.08.2021
12268
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистон шимолидаги Шибирғон шаҳрини эгаллади

Жузжон вилояти маркази Шибирғон стратегик муҳим шаҳар ҳисобланади.

Фото: ТАСС

Толиблар бир ҳафталик жанглардан сўнг стратегик муҳим шаҳар — Жузжон вилояти маркази Шибирғон шаҳри устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Tolo телеканали хабар бермоқда.

Телеканалнинг маълумотига кўра, Афғонистон армияси кучлари ҳозирда маҳаллий аэропорт ҳудудида турибди.

Толиблар бироз аввал Шибирғонга киргани айтилмоқда.

Шибирғон Афғонистон шимолида, Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид