Ўзбекистон | 10:30 / 13.08.2021
4008
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 9 млн сўмлик қурут ўғирлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 8 август куни соат тахминан 06:30ларда «Чорсу» автотураргоҳида 42 ёшли Ғ.Р. 40 ёшли Ғ.С.га тегишли бўлган юк автомобили очиқ қолганидан фойдаланган.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, Ғ.Р. автомобил ичидан 9 000 000 сўмлик икки халта қурут ўғирлаган, деб ёзмоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид