Ўзбекистон | 08:26 / 14.08.2021
10236
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда чақалоғини 18 минг долларга сотган аёл ушланди

Янгиҳаёт туманида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатга чек қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тадбир давомида фуқаро Р.Т. 2021 йил 7 август куни туғилган қиз фарзандини бошқа бир фуқарога 18 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилган. 

Мавзуга оид