Жамият | 16:25 / 20.08.2021
8909
5 дақиқада ўқилади

“Ўзбектелеком” АК томонидан пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан қатор ташкилотлар томонидан жойлардаги ҳудуд ва маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Худди шундай “Ўзбектелеком” АК ҳам бу каби хайрли ишларни кенг кўламда амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг 13-август куни компания томонидан соҳа ходимларига юртимизнинг Энг улуғ ва энг азиз байрамига муносиб туҳфа сифатида Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги ва Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзеларида 210 хонадонли 4 та тўққиз қаватли турар жой бинолари топширилган эди. Таъкидлаш жоиз, шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов тумандаги ободонлаштириш, хайр-саховат ишларида АКТ вазирлигининг ҳиссасини алоҳида эътироф этган эди.

“Ўзбектелеком” АКнинг «ЎзМобайл» филиали томонидан Дамариқ маҳалласидаги уй ҳовлиларида «Work out» кўринишдаги янги болалар спорт майдончаси қурилиб, атрофлари ободонлаштирилиб фойдаланишга топширилди. Шу жумладан, 3 та болалар майдончаси таъмирланди ҳамда яна 2 таси янгидан барпо этилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган Электрон кутубхонани жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда ва у ерга 150 дан зиёд электрон китоблар совға қилинди. Ушбу ислоҳотлардан, албатта маҳалла кўркам ва обод манзилга айланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги 8 та маҳаллада бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар вазирлик Ишчи гуруҳи томонидан мазкур маҳаллалар ўрганилиб, аниқланган 433 та муаммодан 302 таси бартараф этилди. Шу билан бирга, вазирлик тизимидаги корхоналар томонидан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» бўйича ўрганиш олиб борилиб, ушбу дафтарларга киритилган фуқаролар билан ташкил этилган суҳбатдан сўнг ҳар бир бириктирилган ҳудудда муҳтож, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилди. Фуқаролардан жами 11 нафарининг бандлиги таъминланди.

Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Темир дафтар»га киритилган фуқароларнинг 13 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Ўта оғир шароитда яшаётган жами 151 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

“Ўзбектелеком” АК Тошкент шаҳар филиали томонидан учта қурилиш-таъмирлаш бригадаси ташкил этилиб, улар томонидан 21 та маҳаллада алоқа кабеллари тартибга келтирилди, шунингдек, 21 та янги симёғоч устунлари ўрнатилди ҳамда 70 метр кабел канализацияси қурилиб ҳаво алоқа линиялари ер остига олинди.

Айтиш жоиз, компаниянинг 7 та ҳудудий почта алоқаси бўлими таъмирланмоқда. Хусусан, бугунги кунда Бошлиқ маҳалласида жойлашган 22-почта алоқаси бўлимини мукаммал таъмирлаш ишлари тугатилиб, атрофи ободонлаштирилди. Боғсарой маҳалласидаги 31-почта алоқаси бўлими биносида эса таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу каби хайр-саховатли ишлар АКТ вазирлиги тизимидаги соҳа корхоналари томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳалла ҳудудларидан 119 тонна чиқиндилар олиб чиқилиб, 1570 га яқин мевали, манзарали кўчатлар экилди ва 1 954 дан ортиқ дарахтларга шакл берилиб оқланди. Кўп қаватли уйларнинг 15 тасининг том қисми, 11 та ертўла қисми, маҳаллалардаги 31 та болалар майдончаси фойдаланишга топширилди, шундан 13 таси янгидан қуриб битказилди ва 18 таси таъмирланди. Бундан ташқари, 3 та футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон ўйингоҳлари таъмирланди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида “Ўзбектелеком” АК томонидан Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Рақамли технологиялар ўқув марказини ташкил этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, туман ҳокимлигида «Ҳудуд ахборот тизими» ҳамда «Корхоналарни рўйхатга олиш» ахборот тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

Айни пайтда бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда. Эътиборлиси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ҳамда компаниялар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам ана шундай бунёдкорлик, хайр ва саховат ишларини амалга ошириб келмоқда.

Сайт: uztelecom.uz

MyUZTELECOM: AppStore, Google Play

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz 

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид