Жаҳон | 19:26 / 21.08.2021
13648
1 дақиқада ўқилади

КХШТ Афғонистондаги вазият туфайли навбатдан ташқари сессиясини ўтказади

Сессия Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида бўлиб ўтади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) 23 август куни Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун навбатдан ташқари сессиясини ўтказади. Бу ҳақда КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маълум қилди.

“23 август куни видеоконференция режимида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Унда Афғонистондаги вазият ва унинг КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсири муҳокама қилинади”, – деди у.

Зайнетдиновнинг маълумот беришича, сессия Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида бўлиб ўтади.

КХШТга Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид