Ўзбекистон | 16:43 / 22.08.2021
14938
2 дақиқада ўқилади

Фориш полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасидаги мусобақалар бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Марказий ҳарбий округи “Фориш” тоғ полигонида “АрМИ-2021” VII Халқаро армия ўйинлари бошланмоқда.

Бугун, 22 август куни 19:00 да мусобақанинг Ўзбекистон мезбонлик қилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” беллашувлари старт олади.

22 август кунги матбуот анжуманида маълум қилинишича, Ўзбекистондаги мусобақада икки йўналишда жами 13 давлат вакилларидан иборат жамоалар қатнашмоқда. Булар – Ўзбекистон, Хитой, Россия, Беларус, Вьетнам, Мьянма, Фаластин ва Тожикистон ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалардир.

22 августдан 5 сентябргача давом этадиган “АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларида дунёнинг 43 давлатидан 295 та жамоа иштирок этмоқда.

Қуролли Кучлар вакили, подполковник Санъат Ҳошимовга кўра, мусобақага Aфғонистондаги нотинч вазият таъсир қилмайди.

“Aвваламбор шуни айтишимиз керакки, ота-боболаримиздан қолган “Қўшнинг тинч – сен тинч”, деган гап бор. Бу борада [хавфсизликни таъминлаш] бўйича ҳукуматимиз томонидан халқаро меъёрларга мувофиқ барча чоралар кўрилган. Ўйин масаласида ҳам барча хавфсизликни таъминлайдиган чоралар кўриб чиқилган.

Қўшни Aфғонистондаги вазият “АрМИ-2021” ўйинларига ўтказилишига ҳеч қандай таъсир қилмайди”, – деди Санъат Ҳошимов.

Мавзуга оид