Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилмоқда
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида Россиядаги фуқаролар учун яна бир қулайлик яратилди, деб хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.
Қайд этилишича, «Волжский - Тошкент» ҳамда «Толятти - Тошкент» йўналишларида йўловчи поездларининг махсус рейслари йўлга қўйилади.
Маълум қилинишича, пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган фуқароларни мамлакатга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан «Волжский - Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Мазкур поезд 2021 йил 27 август куни соат 20:57да «Волжский - Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Шунингдек, 30 август куни «Толятти - Тошкент» йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Толятти вокзалидан соат 12:35да жўнайди.
Билдирилишича, мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» ҳамда «Толятти-Тошкент» йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг e-ticket.railway.uz сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкинлиги айтилади.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025