Жаҳон | 19:30 / 24.08.2021
9419
1 дақиқада ўқилади

Толиблар 31 августдан кейин Кобулдан эвакуация қилиш тақиқланишини маълум қилди

Толиблар Кобул аэропортига олиб борадиган йўлни тўсишган.

Фото: AFP

Афғонистонни тарк этишни хоҳловчи барча буни 31 августгача амалга ошириши лозим. Бу ҳақда “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид, маълум қилди, деб хабар берди Al Jazeera телеканали.

“31 августдан кейин эвакуация бўйича ҳеч қандай операция амалга оширилишига йўл қўймаймиз”, – деди у.

Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, толиблар Кобул аэропортига олиб борадиган йўлни тўсишган.

“Биз аэропортга олиб борадиган йўлни ёпдик ва фақат хорижликларни ўтказяпмиз”, – деди Мужоҳид.

Мавзуга оид