Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади
Ҳукумат қарори билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолиятини баҳолаш бир йилда бир маротаба – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилади. Натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади.
Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида – “энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида – “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.
Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишларда амалга оширилади:
- “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш натижадорлиги;
- “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
- иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
- тадбиркорликни ривожлантириш;
- жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
- мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.
Шунга кўра, ғолиб бўлган секторлар қуйидагича рағбатлантирилади:
“Энг намунали сектор” номинациясида:
- 1-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари;
- 2-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари;
- 3-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида пул маблағи.
“Энг ташаббускор сектор” номинациясида:
- 1-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;
- 2-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;
- 3-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул маблағи.
Секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “sektor.reyting.uz” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025