Қозоғистоннинг Жамбил областидаги ҳарбий қисм омборида ёнғин ва портлаш содир бўлди
Жамбил области Байзақ районида жойлашган ҳарбий қисм омбори яқинида ёнғин келиб чиққан.
Жамбил областида портлаш содир бўлди. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳарбий қисмдаги омборда ёнғин келиб чиққан, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Хабарда айтилишича, Жамбил области Байзақ районида жойлашган ҳарбий қисм омбори яқинида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида портлаш содир бўлган.
“Ёнғинни ўчиришга ҳарбий қисмнинг ўт ўчириш жамоаси жалб этилди. Уларга Жамбил области фавқулодда вазиятлар хизматининг ўт ўчирувчилари ёрдам бермоқда”, – дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Хабарда айтилишича, ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Воқеа жойига Мудофаа вазирлигининг махсус комиссияси йўл олган.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024