Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: «Толибон» ва қаршилик ҳаракати ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди
Ушбу келишув Панжшер вилоятида тўқнашувлар юз беришининг олдини олиши кутилмоқда.
«Толибон» ҳаракати ва Афғонистонни қутқариш бирлашган фронти ҳарбий ҳаракатлардан тийилиш ва бир-бирига ҳужум қилмаслик тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар берди.
Манбаларнинг айтишича, Парвон вилоятидаги Чорикор шаҳрида «Толибон» ва мухолифатчилар делегациялари ўртасида учрашув ўтказилган.
Қайд этилишича, томонлар яқин вақт ичида келишув ҳақида маълум қилади.
«Толибон» ва қаршилик ҳаракати ўртасидаги келишув Панжшер вилоятида тўқнашувлар юз беришининг олдини олиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, альянс 10 минг нафаргача ҳарбий ва оғир қуролларга эга. 22 август куни толиблар Панжшерни эгаллаш учун ўз аскарларини жўнатгани хабар қилинганди. ОАВнинг ёзишича, шундан сўнг Аҳмад Масъуд «Толибон» вакиллари билан музокара бошлаган.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025