Жаҳон | 09:36 / 29.08.2021
14421
1 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси америкаликларни Кобул аэропортини зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси америкаликларни Кобул аэропорти ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди.

«АҚШнинг Кобул аэропорти атрофида, Жанубий дарвозалар, янги ички ишлар вазирлиги биноси ва шимол томондаги «Панжшер» АЁҚШ яқинидаги барча фуқаролари хавф борлиги сабабли аэропорт ҳудудини зудлик билан тарк этиши лозим», деб айтилган элчихонада.

26 август куни Кобул аэропорти яқинида бир нечта портлашлар содир этилди. Ҳужум оқибатида 200га яқин одам, жумладан 13 америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. Шунингдек, 1,3 мингга яқин одам жароҳатланди. Пентагон Афғонистонда террорчилик хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.

Мавзуга оид