Хитой АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг Афғонистондаги жиноятларини тергов қилишга чақирди
Хитой АҚШ ва унга иттифоқдош давлатлар ҳарбийларининг Афғонистондаги 20 йиллик кампания вақтида тинч аҳолини оммавий ўлдириши ҳолатларини тергов қилишга чақирди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил апрель ҳолатига кўра, АҚШ қўшинлари Афғонистонда бўлган вақтда 47 минг афғон фуқароси ҳалок бўлган.
АҚШнинг учувчисиз қурилмаси 29 август куни Кобулда портловчи модда ортилган автомобилга зарба берди. Жангарилар ушбу автомобил ёрдамида теракт уюштирмоқчи бўлган. Автомобилга зарба берилиши оқибатида 2 та транспорт воситаси йўқ қилинган ва турар жой биноси қисман вайрон бўлган. ЮНИСЕФнинг Кобулдаги вакили Герве де Лиснинг айтишича, ушбу зарба 7 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
23:30 / 14.11.2024
Британия музейи мамлакат тарихидаги энг қиммат совғага эга бўлади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024