Ўзбекистон | 08:48 / 02.09.2021
1219
1 дақиқада ўқилади

«Ичон қалъа»да археологик қазишмалар бошланди

Хоразм Маъмун академияси олимлари ва Хива шаҳридаги «Ичон қалъа» давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари ҳамкорлигида Кўҳна арк очиқ майдонида археологик қазишмалар бошланди.

Ушбу ҳудудда илк археологик изланишлар ўтган асрнинг 90-йилларида амалга оширилган бўлиб, ХVIII-ХIХ асрга оид маданий қатлам аниқланган ва нодир ашёлар топилган эди.

Галдаги археологик қазишмалардан мақсад – изланишларни янада такомиллаштириш, энг қадимги маданий қатламларни қидириб топиш, илмий ўрганиш ва улардан музейлаштириш жараёнларида кенг фойдаланиш, бой тарихимиз саҳифаларини янги, нодир далилий ашёлар билан тўлдириш ва тарғиб қилишдан иборат.

Археологик қазишмалар олиб борилаётган майдонни келгусида сайёҳлар томоша қиладиган ва ойна билан қопланган экспозициясига айлантириш режалаштирилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш