Жаҳон | 11:37 / 05.09.2021
45126
1 дақиқада ўқилади

Манба: Панжшердаги тўқнашувларда толиблар катта йўқотишларга учради

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршилик кучлари 4 сентябрда “Толибон” аъзолари билан жангларда 600га яқин толибни йўқ қилди. Бу ҳақда қаршилик вакили Фаҳим Даштий маълум қилди.

Фото: AP/ТАСС

“Бугун Панжшернинг турли йўналишларида 600га яқин толиб ўлдирилди, 1000дан кўпроғи асирга олинди ёки таслим бўлди”, деб маълум қилган Даштий.

Маълумотларга кўра, водий учун жангларда юзлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Ушбу ҳудудда 150 мингдан 200 минггача одам яшайди. Миллий қаршилик фронти вакилининг айтишича, қаршилик кучлари толибларни мудофааланишга мажбур қилган. “Бир неча юзлаб толиблар тузоққа тушган. Уларда ўқ-дори тугамоқда ва улар ҳозир таслим бўлиш бўйича музокаралар олиб бормоқда”, деб айтган Даштий.

Ўз навбатида “Толибон” вакили Билол Каримий ҳаракат кучлари Панжшернинг Ҳинж, Аннаба, Шотол ва Парён туманларини назорат қилаётганини айтган.

Al Jazeera телеканалининг хабар беришича, толибларнинг вилоятдаги ҳужумкор ҳаракатлари миналаштирилган йўллар сабабли сустлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид